Украина президенти Пётр Порошенко ва ички ишлар вазири Арсен Аваков ўртасида Порошенко президентлик лавозимини эгаллаган биринчи кунданоқ мавжуд. Бу ҳақда вазирнинг собиқ маслаҳатчиси, депутат Антон Герашенко сўзлаб берди.

Герашенконинг айтишича, улар ўртасидаги можаронинг сабаби улар томонидан хавфсизликни таъминлаш масалалари ва жиноий терговлар ўтказилиши борасида турли қарашлар мавжудлигидир. 

"Президент ҳуқуқ-тартибот идоралари устидан барча ҳокимиятни ўз қўлларига олмоқчи бўлган", деб айтди депутат ва бу борада Аваковнинг фикрини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Аввалроқ ўз мустақиллигини эълон қилган ДХРнинг тезкор қўмондонлиги қўмондони ўринбосари Эдуард Басурин агар Аваков исъефога чиқариладиган бўлса, давлат тўнтарувини амалга оширишни режалаштираётганини айтган.

Басуриннинг айтишича, Порошенко ва Аваков ўртасидаги зиддият сабабли ички ишлар вазирлигидаги бир қатор мансабдор шахслар кетган, баъзиларига нисбатан эса жиноий ишлар қўзғатилган. Басуриннинг қўшимча қилишича, Аваков тагидаги курсини йўқотиши мумкинлигини ҳис қилмоқда.