Россия ва Қирғизистон расмийлари Қирғиз республикаси жанубида Россиянинг иккинчи ҳарбий базасини жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 2 октябрь куни Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов Москвага ташрифи чоғида маълум қилди. 

«Ушбу масалалар бўйича ваколатли вазирликлар даражасида маслаҳатлашувлар ўтказилди. Қирғиз республикасига кўра, нафақат балки минтақада хавфсизликни таъминлаш учун мамлакат жанубида ҳарбий база жойлаштириш талаб этилади. Аммо, ҳозирча, бу борада икки томоннинг ҳам якуний қарори йўқ. Музокаралар давом этмоқда», — дея Исоқв сўзларини келтиради РИА Новости.

Бош вазирнинг айтишича, РФ ҳукумати раҳбари Д.Медведев билан музокараларда бу мавзу муҳокама қилинмаган. 

Айни вақтда Қирғизистонда Россиянинг бирлашган Кант ҳарбий базаси мавжуд. У Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи таркибига киради ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тезкор коллектив кучлари ҳисобланади. 

Амалдаги ҳарбий базада КХШТ аэродроми, Иссиқкўлдаги синов ҳарбий-денгиз базаси, Чалдовар қўрғонида алоқа тармоғи ва Мойлу Су шаҳридаги сейсмик пункти бор. Россия базаси 2003 йили очилган.