Михаил Саакашвили Украина миграция хизматига унга сиёсий бошпана берилишини сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Жаноб Саакашвили 11 сентябрда Львов вилоятининг миграция хизмати бош бошқармасига унга қўшимча ҳимояга муҳтож шахс мақомини беришни сўраб мурожаат қилган. Бунинг маиший номи сиёсий бошпана дейилади", деб айтди сиёсатчининг адвокати Маркиян Галабала.

Галабаланинг айтишича, миграция хизмати бир кун ичида мурожаатга жавоб бериши керак эди, бироқ бундай бўлмаган.