Анқара Эронга нисбатан жорий этилаётган санкцияларга қарши чиқади, деган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли сешанба куни. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

«Биз Эронни у ноҳақ бўлганда танқид қиламиз ва қачонки ҳақ бўлса, уни қўллаб-қувватлаймиз. Санкциялар сиёсати — бу тўғри иш эмас. Қайсидир мамлакатларга ёқмагани учун, уни жазолаш учун Эронни бурчакка қамаш — фалокатли хато. Эрон биз учун душманми? Асло!», — деган Чавушўғли Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

Эрон ва халқаро воситачилар «олтилиги» 2015 йилнинг 14 июлида Эрон атоми билан боғлиқ кўп йиллик муаммони тартибга солиш бўйича тарихий битимга келишишган эди. Ўшанда умумқамровли қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинган ва унинг бажарилиши БМТ ХК, АҚШ ва Европа иттифоқи томонидан Эронга нисбатан илгари жорий этилган иқтисодий ва молиявий санкциялар ечилишини тақозо этарди. Режа 2016 йилнинг 16 январидан кучга кирган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп илгари бир неча бор ушбу келишувдан чиқишини таъкидлаб ўтган, қолган барча қатнашувчилар битим шартларига риоя қилишларини билдиришган.