Лондондаги Кингс-Коллеж олимлари 20 дақиқада инсоннинг юрак хуружига йўлиққан ёки йўқлигини аниқлаб бера олувчи қон таҳлилини ишлаб чиқишди. Бундай тезкорлик шифохонадаги беморларга тезроқ рухсат бериш имконини яратади. Натижада шифохоналар миллионлаб пулларни тежаб қолади, дейишади олимлар. BBC шу ҳақида хабар берди. 

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, шифохонада юрак хуружи гумон қилиниб жойлаштирилган беморларнинг учдан икки қисмининг юрак соҳасидаги оғриқлар айнан хуружга боғлиқ эмас. Бу уларни шунча вақтдан бери шифохонада ушлаб туришнинг ҳожати бўлмаганини англатади. Бироқ ҳозир инсон юрак хуружини бошдан кечирганми ёки йўқ - тезкор аниқлаш усулининг ўзи йўқ. 

Электрокардиография (ЭКГ) жиддий хуружларни кўрсатишга қодир, бироқ кичикларини ўтказиб юборади, ҳолбуки улар ҳам ҳаёт учун хавфли. Шунингдек муқобил қон тести ҳам мавжуд. У тропонин учун тадқиқ қилинади, лекин бундай тестни уч соатдан кейин такрорлаш керак бўлади. Шундай экан, бундай таҳлилни ҳам тезкор ва универсал деб бўлмайди. 

Англиялик олимлар унинг тезкор муқобилини ишлаб чиқишди. Уларнинг янги қон таҳлили 20 дақиқада юрак хуружини аниқлай олади. Маълумотларга кўра, тест синовлардан муваффақиятли ўтган. Бу нотўғри ташхис қўйилишининг олдини олади.