Германияда мамлакат бирлашган кун – Германия бирдамлиги кунининг 27 йиллиги нишонланмоқда. Бу кун миллий байрам сифатида нишонланади. 1990 йил 3 октябрда собиқ Германия Демократик Республикасининг 5 та ери – Бранденбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анхальт ва Тюрингия Германия Федератив Республикаси таркибига қўшилган. 

"Биз бирга – Германиямиз" шиори остидаги марказий тадбирлар бу йил Майнцда ўтди. Айни вақтда бу шаҳар федерал ерлар вакиллари палатаси – Бундесратда раислик қилмоқда ва анъанага кўра байрам мезбони ҳисобланади. Байрам тадбирларида Германиянинг олий сиёсий раҳбарияти вакиллари, жумладан президент Франк-Вальтер Штайнмайер, канцлер Ангела Меркель, Бундестаг раиси Норберт Ламмерт иштирок этди.

"Германия бирлашишида бизга омад кулиб боққан ва бу бизга мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун куч бериши лозим", деб айтди Меркель ўз нутқида. 

"Германия бирдамлиги куни фикримча, бизда бор энг аҳамиятли байрамдир", деб айтган Рейнланд-Пфальц ери бош вазири Малу Драйер.

Шаҳарда концертлар, турли кўнгилочар тадбирлар уюштирилди. Байрам салют билан якунланган.

Байрам доирасида, шунингдек, Очиқ масжидлар куни ташкиллаштирилди. "Яхши қўшничилик – энг яхши жамият" шиори остидаги бу тадбир давомида бутун мамлакат бўйлаб мингга яқин масжид мусулмонлар ҳаёти ва маданияти билан танишмоқчи бўлганларга ўз эшикларини очган.