Кимё йўналиши бўйича 2017 йилги Нобель мукофотига муносиб топилган олимлар номлари эълон қилинди. Бу йилги совринлар швейцариялик Жак Дебуш, америкалик Йоахим Франк ва британиялик Ричард Ҳендерсонга бериладиган бўлди, деб хабар қилмоқда Швеция қироллик фанлар академияси.
 
РИА Новостининг ёзиишича, олимлар суюқликдаги молекулалар тузилмасини юқори ўлчамда аниқлаш имконини берадиган криоэлектрон микроскопни ишлаб чиқишган. 

Таъкидланишича, криоэлектрон микроскопия усули биокимёда янги даврни бошлаб берди. Эндиликда, олимлар биомолекулаларни ҳаракатланиш чоғида музлатиб қўйишлари ва аввалги кўриш имконсиз бўлган жараёнларни кузатишлари мумкин бўлади. Кашфиёт ҳаёт кимёси ва фармацевтика ривожида муҳим ўрин тутади.