Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Кубанинг Вашингтондаги элчихонасининг 15 ходимининг АҚШдан чиқариб юборилиши қарорини номақбул деб атади. 

Унинг фикрича, АҚШ шошқалоқлик қилган, чунки АҚШнинг Кубадаги элчихонаси ходимларининг "акустик ҳужумга учраши" иши бўйича тергов ҳали якунига етмаган.

Бундан ташқари, "акустик ҳужумлар" амалга оширилганининг исботлари йўқ. Вазирнинг айтишича, Куба жабрланганларнинг соғлиғи бўйича ҳеч қандай тиббий хулосалар олмаган.

3 октябрда Вашингтон Гаванадан АҚШдаги элчихонаси ходимлари ни 15 кишига қисқартиришни талаб қилган. Дипломатлар АҚШни 7 кун ичида тарк этишлари керак.

Августда АҚШнинг Гаванадаги элчихонаси ходимлари гўёки "шовқин ҳужумлари"га учраган. Оқибатда камида 16 киши жароҳат олган, уларда асаб тизими билан боғлиқ муаммолар юзага келган.