Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев мамлакат транспорт вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлигига "Россия темир йўллари" билан ҳамкорликда темир йўл транспорти воситасида қишлқ хўжалиги маҳсулотларини Марказий Осиё йўналиши бўйлаб юборишни оптималлаштиришга кўрсатма берди. Бунда етказиб бериш қиймати ва муддатига алоҳида эътибор бериш белгиланди. Россия ҳукумати сайтида шу ҳақда маълум қилинган. 

"Россия транспорт вазирига (М.Ю.Соколов), Россия қишлоқ хўжалиги вазирига (А.Н.Ткачёв) «Россия темир йўллари» ОАЖ билан ҳамкорликда ва соҳавий уюшмалар (ассоциациялар) билан иштирокида экспорт қилинувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини темир йўл транспорти ёрдамида Марказий Осиё мамлакатлари йўналишида ташишни оптималлаштириш масаласини, етказиб бериш қиймати ва муддатини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқсин. Натижалар хусусида Россия федерацияси ҳукуматига ахборот берилсин", - дейилади хабарда.
 
Аввалроқ, РФ ҳукумати раҳбари ўринбосари Аркадий Дворкович, Россия вазирлар маҳкамаси қишлоқ хўжалиги ва балиқ маҳсулотлари экспортига доир логистика харажатларининг бир қисмини қоплашини билдирган эди.