Норвегияда сунъий интеллект томонидан бошқарилувчи электр юк ташувчи кемаси ишлаб чиқиш ишлари якунлангани эълон қилинди. Бу ҳақда Clean Electric маълум қилмоқда. «Яра Биркеланд» деб аталган кема Трондҳеймдаги 80 метрли SINTEF Ocean синов ускунасида синаб кўрилади.

Гарчи тўлақонли кема ҳануз оммага кўрсатилмаган эса-да, баёнот чоғида унинг массаси 2,4 тонна бўлган 6 метрли, кичрайтирилган модели намойиш этилди. Кутилишича, якуний ўлчамдаги кема 2019 йил бошида синовдан ўтказилади ва ишларни бажаришга киришади. Тўлиқ автоном фаолият кўрсатишни бошлаш 2020 йилга мўлжалланмоқда. «Яра Биркеланд»дан фойдалана бошлашгач, у бир рейсда Норвегия жанубида жойлашган Порсгруннадаги ўғитлар заводидан Брейвик ва Ларвик бандаргоҳларига 40 мингда яримприцепга жой бўладиган юкни ташиб бора олади. Кема шу йўл билан атмосферага иссиқхона газларининг ажралиб чиқишининг олдини олишга катта ҳисса қўшади.

Пресс-релизда хабар қилинишича, «Яра Биркеланд» Норвегиянинг Marin Teknikk инженерлик-конструкторлик компаниясида лойиҳалаштирилган. Кичрайтирилган моделини ясашда ҳақикий кемадаги сингари технологиялардан фойдаланилган, ҳаттоки KONGSBERG рул бошқаруви ишчи тизими ҳам. Компания шунингдек кеманинг электр юритиш тизимини ясаган, аккумулятор тизимлари ва автоном тизимли датчик билан ҳам таъминлаган.

Кема қаерда қурилиши ҳақидаги қарор жамоатчилик муҳокамасига 2017 йил сўнгига қадар олиб чиқилади. Норвегиянинг ENOVA давлат компанияси 133 млн. крона (16,7 млн доллар) инвестиция қилиб, лойиҳани қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Агар «Яра Биркеланд» муваффақият қозонадиган бўлса, Норвегия томонидан иқлимни сақлашга доир мажбуриятларни бажаришга катта ҳисса қўшган ва халқаро денгиз қатновларида янги даврни бошлаб берган бўлади.

Норвегия кемасига рақобатчи сифатида японлар томонидан ясалаётган кема кўрилмоқда. Кунчиқар юрт вакиллари томонидан бошқарувчисиз ҳаракатга келадиган юк кемаси Тинч океанини 2019 йилда кесиб ўтиши кутилмоқда.