Россия президенти Владимир Путин «Россия энергетика ҳафталиги» форумида америкаликлар президенти Дональд Трамп билан «амалда ҳеч қандай муносабатларга эга эмаслиги» ҳақида гапирди.

«Шахсий алоқалар йўқ. Биз фақат бир марта учрашдик. Телефон орқали бир неча марта турли мавзуларда гаплашдик. Масалан, Сурия масаласида», — дея қайд этган президент унинг АҚШ раҳбари билан муносабатлари қай тариқа ривожланиши хусусидаги саволга жавобан.

У шунингдек, Россия ва АҚШ Сурия мавзусида кўплаб линиялар бўйича ҳамкорлик қилишини қўшимча қилган.

«Давлатлар ўртасидаги муносабатлар ҳолатини эса ўзингиз кўриб турибсиз. Улар Қўшма штатларнинг ички сиёсий вазият асирига айланишди. Мен бу ҳақда кўп гапирдим. Алоҳида кучлар Россия-Америка муносабатларидан Американинг ички муаммоларини ҳал этишда фойдаланмоқда. Биз Қўшма штатларнинг ички сиёсатидаги бу жараён якунланишини кутмоқдамиз», — деган Путин.

Бироз олдинроқ АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Томас Пикеринг Трамп Вашингтон ва Москва муносабатлари аҳамиятини жуда яхши билиши ҳақида айтганди. 

 Путин ва Трамп 7 июнь куни Ҳамбургда «Катта йигирматалик» саммити доирасида илк марта учрашишганди.