1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишлаб Республика маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан «Оилага маърифат улашиб» тадбирлари Республикамизнинг барча вилоят ҳамда шаҳар туманларида ўтказилиб келинмоқда.

Шу жумладан, Республика маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан ана шундай тадбирлар ташкил этилмоқда.

2 октябрь куни вилоятнинг Тайлоқ, Иштихон, Жомбой, Самарқанд, Қўшработ, Пайариқ, Паст Дарғом туманларида ўтказилган тадбирларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, серфарзанд, боқувчисини йўқотган хонадонларга китоблар тўпламлари ва эсдалик совғалари улашилди.

Умуман олганда, Самарқанд вилоятида бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ хонадон эгаларига совға-саломлар улашилди ва бундай хайрли ишлар давом эттирилмоқда.