Европа Иттифоқи расмийлари АҚШнинг Amazon компаниясига 250 миллион евро миқдорида жарима тўлаши лозимлигини белгилаб қўйишди. Маълум қилинишича, компания аввал солиқларни тўлашдан қочган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
 
Рақобат масалалари бўйича еврокомиссар Маргрет Вестагернинг хабар қилишича, Люксембург ҳукумати Amazon’га ноқонуний солиқ имтиёзларини тақдим этган.

«Люксембург Amazon’га ноқонуний солиқ имтиёзларини тақдим этган. Натижада компания ЕИда ишлаш даврининг қарийб уч чорагида олинган даромадлардан солиқлар тўламаган. Amazon маҳаллий компаниялар тўлайдиган солиқлардан тўрт маротаба камроқ солиқ тўлаш имкониятини олган. ЕИга аъзо давлатлар трансмиллий гуруҳларга бошқа компанияларга берилмайдиган солиқ имтиёзларини тақдим этишга ҳақи йўқ», - деди еврокомиссар. 

Люксембург ва Amazon ўртасида солиқ битими 2003 йилда имзоланган.