«Баъзилар Ўзбекистон билан ҳозирги муносабатлар аҳамиятини кейинроқ тушунадилар», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан тор доирадаги учрашувда. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Президент ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашишдан жуда мамнун эканлигини таъкидлади. Алмазбек Атамбоев бир кун олдин Бишкекда аҳоли билан учрашганини ва Ўзбекистонга ташрифи ҳақида хабар топган одамлар Шавкат Мирзиёевга илиқ сўзларни етказиб қўйишни тайинлашганини айтиб ўтди.

"Одамлар сиз - ҳақиқий дўст, Қирғизистоннинг биродари эканлигингизни айтдилар. Бу қабул қилинган тарихий қарорлар туфайлидир. Биз кўп йиллар давомида ишламаган ва инсонларнинг ўз қариндошлари ҳамда яқинлари билан кўришишига халақит берган назорат-ўтказиш пунктларининг очилишини кўрмоқдамиз. Бу пунктларнинг очилиши - сизнинг донолигингиз ва узоқни кўра билишингиздир. Тарихга қарасак, биз бир вақтлар катта давлатнинг - Қўқон хонлигининг бир қисми бўлган эдик. Бизнинг кучимиз биргаликда бўлганимизда эди. Мисол учун, агар онаси қирғиз бўлса, отаси ўзбек ва аксинча. Буни барчамиз ёдда сақлашимиз керак. Бизнинг муносабатлар даражасини янги чўққиларга олиб чиқиш лозим, улар қадим замонлардаги каби бўлиши керак. Агар кимдир ҳали ҳам тушунмаган бўлса, улар вақт ўтиши билан бугунги қарорларнинг қанчалик муҳимлиги ва ташрифлар қанчалик тарихий бўлганини англаб етишади”, - дея хулоса қилган Алмазбек Атамбоев.