"Атлетико" клуби Ла Лиганинг 8-турида бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши ўйин учун каталониялик мухлисларга чипта сотмасликка қарор қилди.

Sky Sports хабарига кўра, бунинг сабаби қилиб "Ванда Метрополитано" стадионининг меҳмон жамоа мухлислари секторидаги муаммолар кўрсатилаётган бўлса-да, аслида мамлакатдаги сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Мадрид клуби каталонияликларни стадионга киритмасликка қарор қилгани ҳақиқатга яқинроқ.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг аввалги турдаги «Лас Палмас»га қарши кечган учрашуви «Камп Ноу»да, бўш трибуналар остида кечганди.

«Атлетико» - «Барселона» ўйини 14 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади.

Каталонияликлар етти турдан сўнг, юз фоизли натижа кўрсатган ҳолда, турнир жадвалини бошқариб турган бўлишса, Симеоне шогирдларида учта дуранг бор ва етти ўйиндан 15 очко жамғариб, 4-ўриндан жой олишган.