"Дўст билан обод уйинг" дейди халқимиз. Дўстлар - бизнинг кўнгилга яқин инсонларимиз, сирдошларимиз. Улар билан қанча суҳбатлашсак ҳам тўймаймиз. Баъзан "қани энди ҳаммамиз бир жойда яшасак эди" деб ўйлаб қоламиз. MuradBuildings  ана шундай ажойиб имкониятни тақдим этмоқда - Тошкент шаҳрида орзуларимиздаги ўта замонавий "келажак уйи" қад ростлади! Do’stlar турар-жой комплекси - пойтахтимиздаги энг ноёб ва шу билан бирга қулай турар-жой комплексларидан бири.

Саккиз қаватли бинонинг тузилиши жуда оригиналлиги билан ажралиб туради, унда 48 квартира мавжуд. Ҳар бир қаватнинг яшил ўсимликлар билан безатилгани-ку алоҳида таҳсинга сазовор!

Фото: MuradBuildings 

Do`stlar турар-жой комплексининг дизайни қанчалик қунт билан ўйлаб чиқилган бўлса, унинг жойлашуви ҳам шунга мувофиқдир. Do`stlar Юнусобод туманининг Марказ-5 массивида қад кўтарган. Бу ерда дўконлар, болалар муассасалари, кўнгилочар масканлар талайгина. Ям-яшил дарахтзор билан ўралган Do`stlar турар-жой комплексида шаҳарнинг шиддатидан, шовқин-суронидан дам олиш мумкин.

Фото: MuradBuildings 

Турар-жой комплекси яшаш учун барча қулайликлар билан таъминланган. Уйнинг том қисмида ёзги ва қишки терассалар, болалар майдончаси, шунингдек барбекю ва кичик чойхонага мўлжалланган майдон мавжуд. Do`stlar'нинг ҳовлисида ҳам болалар ва катталарнинг ҳордиқ чиқариши учун шароит яратилган.

Фото: MuradBuildings 

Турар-жой комплексининг энг ўзига хос жиҳатларидан бири унинг "нафас олиши"да, ҳаво ўтказишидадир. Германияда махсус тайёрланган дераза ойналарининг юқори сифатига эса шубҳа йўқ. 

MuradBuildings жамоасининг барча объектлари каби Do`stlar комплекси ҳам ёнғин сигнализацияси ва хавфсизлик тизими билан таъминланган. Тўсиқлар билан ўралган турар-жой комплекси кун-у тун қўриқчилар назорати остидадир.

Фото: MuradBuildings 

Демак, қулай жойлашув, инновацион дизайн, кенг хоналар, гўзал шаҳар манзараси, юқори сифатли қурилиш материаллари ва дам олиш майдончалари Do`stlar турар-жой комплексини Тошкентнинг энг замонавий ва қулай яшаш жойларидан бирига айлантиради. Бу ерда дўстларингиз ва яқинларингиз билан ҳаётингиздаги энг бахтли онларингизни ўтказасиз.

Фото: MuradBuildings 

Орзуларингиз орзулигича қолиб кетишига йўл қўйманг, ҳозирнинг ўзиданоқ уларни рўёбга чиқаришга киришинг!

Сайт: MuradBuildings
Телефон: +998 (71) 200-88-22

Реклама ҳуқуқи асосида