Роберт Набабан Индонезиянинг Ригу вилоятида ишдан уйига қайтаётганида, улкан ҳажмдаги илон икки пиёданинг йўлини тўсиб қўйганини кўриб қолади, деб ёзмоқда Mirror нашри.

Пальма майдонининг 37 ёшли қоровули бу ҳолатга аралашиш ва улкан бўғма илонни йўлдан ҳайдаб юборишга қарор қилди, лекин илон ўткир тишлари билан Робертнинг қўлларига ёпишиб олган.

Эркак бўғма илон билан йўлнинг ўртасида курашга киришди, ўткинчи йўловчилар эса бу ҳолатдан даҳшатга тушишди. Узоқ давом этган “жанг”дан сўнг судралувчи ўлдирилди, эркак эса чуқур жароҳатлар билан касалхонага жўнатилди.

Фото: Facebook/AsiaWire
Фото: Facebook/AsiaWire

“Мен уни ушлаб олишга ҳаракат қилдим. У қўлимдан тишлаб олди, ҳамда биз курашдик”, - дейди Роберт бўғма илон билан тўқнашув ҳақида.

Мағлуб этилган бўғма илон Робертнинг қишлоғида ҳаммага кўринарли жойга осиб қўйилди.

Фото: Facebook/AsiaWire
Фото: Facebook/AsiaWire

Индонезия ОАВнинг таъкидлашича, жорий йилнинг мартида Ғарбий Сулавесида истиқомат қилувчи бошқа шахснинг бу улкан илон билан тўқнашуви аянчли якун топган. Унинг жасади бўғма илоннинг ошқозонида топилди.