Google янги Pixelbook ноутбукини тақдим этди. Компания 4 октябрь куни янги қурилма ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди. 

Фото: The Verge

Pixelbook 12,3 дюймли сенсор дисплей, Intel Core i5 ва i7 процессорлари ва 16 Гб оператив хотира билан таъминланган. 

Ноутбук бир зарядда 10 соатгача ишлайди, 15 дақиқалик қувват эса икки соатлик автоном фаолиятни таъминлайди. Компания Pixelbook билан бирга Pixelbook Pen стилусини ҳам тақдим этди.

Фото: The Verge

Қурилма Chrome OS операцион тизими ва «Ok, Google»буйруғи билан ишга тушувчи Google Assistant овозли ёрдамчисига эга бўлди. Pixelbook шунингдек Google Play'даги Instagram ёки Spotify каби қатор мобил иловалар билан ишлай олади. 

Pixelbook ноутбукининг АҚШдаги нархи - 999 долларни, стилус баҳоси эса 99 доллрни ташкил қилади. Қурилмага 4 октябрдан буюртма берилмоқда.