Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 йилдаги 727-сон қарори билан ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш  ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари тўлаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилмоқда.

Махсус малака даражалари тергов бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, суриштирувчилар, терговчилар, суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлинмалари ходимлари, тергов фаолиятини ташкиллаштириш бўлинмалари ходимлари, ахборот-таҳлил бўлинмалари ходимлари, кадрлар бўлинмалари ходимларига берилади.
 
Махсус малака даражаси мезонлар асосида 100 балли баҳолаш тизими бўйича белгиланади. Улар учун қўшимча устамалар ўрнатилган.

Бундан ташқари, қуйидагилар учун бир марталик пул мукофоти кўзда тутилган:

•  оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали тергов қилганлик учун — 4 ЭКИҲ;
•  оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун — 6 ЭКИҲ;
•  ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун — 8 ЭКИҲ.