Испания бош вазири Мариано Рахой EFE учун берган интервьюсида Каталония ҳукумати мустақилликка эришиш ниятидан воз кечиши кераклиги ҳақида гапирди.

Унинг фикрича, Каталония женералитати раҳбария Карлес Пучдемон эскалациядан қочиш учун референдум ва унинг натижаларидан воз кечиши керак.

«Унинг қарори қатъийми? Яхшиси улар мустақилликни эълон қилмаслиги керак», — дея қайд этган Рахой.

Испания бош вазири шу орқалигина «оғир оқибатлардан» қутулиб қолиш мумкинлигини айтган.

Бундан аввалроқ Карлес Пучдемон Испания қироли Фелипе VI ни «миллионлаб каталонияликлар иродаси»ни инкор этишда айблаганди. Ундан аввалроқ монарх референдумга ва унинг натижаларига қарши чиққанди.

Пучдемон Каталония яқин кунларда мустақиллик эълон қилишини айтган.

Каталонияда мустақиллик референдуми 1 октябрь куни ўтказилди. Ҳукумат маълумотларига кўра, овоз берганларнинг 90 фоизи ҳудуд Испаниядан ажралишини ёқлаган.