Жорий йилнинг 22 август куни тонги соат 06.00да Қашқадарё вилояти Косон тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими ходими сержант Ш.Гулмуродов “Косон ёғ-экстракция” акциядорлик жамиятида хизмат постида қўриқловни амалга ошираётган пайтида нотаниш кишиларнинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, зудлик билан туман ИИБ Қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш марказига хабар беради. 

Ушбу хабарга асосан туман ИИБ Қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари сафдорлар М.Хайитов, М.Мардонов ва Р.Аллоевлар воқеа жойига ўз вақтида етиб борганларида уч номаълум шахс корхонанинг марказий омборхонасининг орқа томонидан 102та каучук моддаси солинган қопларни “Урал” русумли мотоциклига жойлаштириб, ноқонуний равишда ўғирлаб кетаётган вақтларида далилий ашёлар билан ушланиб, туман ИИБ навбатчилик қисмига топширилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.