Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда президент расмий сайтида хабар берилган.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. 

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.