ThinkPad брендига 25 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан Lenovo компанияси эски дизайндаги, бироқ ичи янги элементлардан ташкил топган ThinkPad Anniversary Edition 25 ноутбукини ишлаб чиқди.

ThinkPad ноутбукларининг илк моделлари 1992 йил октябрда чиққан. Ўшанда бу ноутбуклар IBM томондан ишлаб чиқарилган. Бу компьютерлар 120 Мб доимий хотирага эга бўлган! Ҳозир ҳаттоки ақлли соатлар ҳам бундан кўпроқ ҳажмдаги тезкор хотирага эга.

Фото: hi-tech.mail.ru

2005 йилда ThinkPad’лар ишлаб чиқариш ҳуқуқини Lenovo сотиб олган ва ҳанузгача бу бренд остида компьютерлар ишлаб чиқаради. Ҳаттоки 25 йил ўтгач ҳам ThinkPad ноутбуклари бренднинг ўзига хос белгиларини сақлаб келмоқда.  

ThinkPad Anniversary Edition 25 ноутбуки X1 Carbon модели негизида яратилди. У Full HD кўрсатиш сифатига эга 14 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган. Клавиатура юқорисида товушни бошқариш тугмалари жойлаштирилган.

Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru

Ушбу юбилей ноутбук 1899 доллардан сотилмоқда.

Унинг кўрсаткичлари қуйидагича:

Дисплей: Full HD кўрсатиш сифатига эга 14 дюймли;
Процессор: Intel Core i7-7500U;
Видеокарта: GeForce 940MX;
Хотира: 16 ГБ тезкор ва 512 ГБ доимий.