Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон қарори билан Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Мазкур Низом “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунга (2019 йил 10 январда кучга киради) мувофиқ махсус қабулхоналар фаолиятини тартибга солади.

Ҳужжатда махсус қабулхонанинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш масалалари баён этилган.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун - 30 суткагача муддатга, маъмурий ишлар бўйича судья томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга, 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

Маъмурий қамоққа олиш кўринишидаги жазо Кодекснинг 5660116-1116-2131136137183184-1184-3187194195196-1201202-1204205210-1225-1239240241-моддалари бўйича назарда тутилган.

Ҳужжат 2017 йил 25 сентябрда кучга кирди.