2017 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳияти ва аҳамиятини янада чуқур ўрганиш, бу борадаги тарғиботни кучайтириш мақсадида “Тинчлик ва тараққиёт йўлидаги долзарб ташаббусларни қўллаб-қуватлаймиз” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда таниқли фан ва санъат арбоблари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, ҳудудий бирлашмалар, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Фото: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Давра суҳбатида таъкидланганидек, президентнинг тарихий нутқи мазмундорлиги ва аҳамияти билан алоҳида ажралиб тургани, қисқа бўлишига қарамай, нутқ замонамизнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олгани дунё ҳамжамиятининг эътиборига сазовор бўлди ҳамда унинг аҳамияти ҳорижий давлатлар раҳбарлари, дунё етакчилари, йирик сиёсатчилар, таниқли олимлар, кўзга кўринган халқаро экспертлар томонидан эътироф этилмоқда. 

Фото: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Давра суҳбати давомида сўз олган касаба уюшма фаоллари халқаро миқёсдаги нуфузли анжуманда Ўзбекистон раҳбарининг катта шижоат ва жасорат билан БМТ минбаридан туриб билдирган теран фикр-мулоҳазалари, асримизнинг энг долзарб масалаларини ҳал этиш бўйича илгари сурган оламшумул таклиф ва тавсиялари том маънодаги жасорат намунаси бўлганини таъкидладилар.