Москва шаҳрида ўтказилган "Ноқонуний муҳожир-2017" махсус операцияси давомида қонунга хилоф равишда фаолият юритиб келган миграция тўлқини тўхтатилди. Бу ҳақида ИИВ хабарига асосланиб, РБК маълум қилди. 

"Космо" МЧЖ ходимлари Москвага хориж фуқароларини олиб кириб, уларни ноқонуний рўйхатдан ўтказди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан бу ишга алоқадор икки киши қўлга олинган: бири Россия фуқароси бўлса, иккинчиси - Украина фуқароси. Мазкур жамиятнинг Мясницкий кўчасидаги бир йиллик фаолияти давомида гумондорлар 66,8 минг кишини рўйхатдан ўтказишган. 

"Жиноий иш материалларига кўра, Космо" МЧЖ - Мяснийцкий кўчаси, 15-уйдаги меҳмонхона, - дейди полиция ҳудудий бўлинмасидаги манба. - ИИВ миграцион рўйхатининг "Ҳудуд" маълумотлар базасига киритилган ёзувларга кўра, бу меҳмонхонада Марказий Осиёдан келганлар яшаган. "Бу манзилда меҳмонхона бизнеси билан ҳеч ким шуғулланмаган", - қўшимча қилади РБК суҳбатдоши. 

Тинтувлар давомида ташкилотлар муҳрлари, бир кунлик фирмаларнинг юридик ҳужжатлари, фуқаролиги бўлмаган чет эл фуқароларининг келганлиги ҳақидаги хабар шакллари аниқланган ва тортиб олинган.