Африканинг Нигер давлати жануби-ғарбий қисмида АҚШ ва ушбу мамлакат ҳарбийларининг қўшма патрули ўққа тутилди, деб хабар тарқатди Reuters.

"Биз Нигер жануби-ғарбий қисмида АҚШ ва Нигернинг қўшма патрули душманлар томонидан ўққа тутилганини тасдиқлашимиз мумкин", - деган Reuters’нинг Пентагондаги манбаси.

Бироқ, у ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сонини очиқламаган.

Reuters’нинг Пентагондаги вакилга асосан хабар беришича, ҳодиса туфайли камида саккиз нафар аскар ҳалок бўлган.

Унинг сўзларига кўра, Нигер қуролли кучларининг беш нафар аскари ва АҚШнинг уч ҳарбийси ҳалок бўлган. Шу билан бирга, америкалик яна икки аскар яраланган.

Агентлик дипломатик манбасининг маълумотларига кўра, ҳужум қилганлар Нигерга Малидан келишган.

Бироқ, АҚШ қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги ҳозирча Нигерда рўй берган воқеа туфайли америкалик аскарлар ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.