Россиялик ҳайдовчилар япон машиналарида ҳаракатланишни афзал кўришади. Бундан  "Автостат" таҳлил агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари дарак бермоқда.

Россияда 25 миллиондан зиёд енгил хорижий машиналар рўйхатга олинган, улар орасида "японлар" улуши 37 фоизни (9,4 миллион) ташкил этади. Улардан сўнг Корея автоконцернлари бор, уларнинг парки 4,3 млн. автомобилни (жами сондан 17%) ташкил этади. Учинчи ўринни эса немис ишлаб чиқарувчилари (4,2 миллион машина) эгаллайди.

Кейинги поғоналардан америкаликлар (3,1 миллион) ва французлар (2,1 миллион) автомобили жой олган. Чехия ва хитойлик маркаларга автомобил паркининг 3 ва 2 фоизи тегишли. Бошқа брендларнинг улуши эса 1,5 фоизни ташкил қилади.

Аввалроқ, "Автостат" бошқа бир тадқиқоти натижаларини эълон қилганди. Унга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 июль ҳолати бўйича Россиядаги энг машҳур хорижий автомобилга Ford Focus айланди. Рейтингда иккинчи ўринни Toyota Corolla, учинчи поғонани эса - Hyundai Solaris эгаллади.