Сурия ҳудуди ҳозирги кунда 90 фоизга террорчилик гуруҳларидан озод этилди. Бу ҳақда МДҲ иштирокчи давлатлари Террорчиликка қарши маркази (ТҚМ) раҳбари, генерал-полковник Андрей Новиков "РИА Новости"га берган интервьюсида маълум қилди.

"Ҳарбийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бугун Сурия Араб Республикаси ҳудудининг 90 фоизи террорчилик гуруҳларидан озод қилинган, бу жуда муҳим ижобий натижа", - деди у.

Шунингдек, Новиковнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Сурияда мағлубиятга учраб, Покистоннинг Вазиристон вилоятига оммавий равишда кўчиб ўтмоқда. 

"2016 йилнинг кузидан ИШИДнинг Сурия ҳамда Ироқдаги жангариларининг катта қисми Вазиристон (Покистон) ҳудудига, қайта тақсимлаш билан кўчирилмоқда. Бошқача айтганда, бир томондан Сурияда ҳарбий-сиёсий вазифаларни ҳал этиш жисмоний даражада қуролли радикаллар сонини камайтирмоқда. Бошқа томондан, бу ИШИДни нафақат тактикани, балки яқинлашиб келаётган фаоллик географиясини ҳам ўзгартиришга мажбурламоқда", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги қуролли можаро 2011 йил март ойидан бери давом этмоқда. Сурия инқирозини ҳал қилиш бўйича музокаралар Остона ва Женевада ўтказилмоқда.