Туркиядаги рўйхатдан ўтган суриялик қочқинлар сони 3,2 миллионга етди. Бу ҳақда Туркиянинг Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси ҳисоботида хабар қилинди.

2017 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, 511 минг суриялик қочқинлар Истанбулда, 445 минг - Шонлиурфа шаҳрида, 416 минг - Хатайда, 341 минг - Газиантепда, 166 минг - Мерсинда, 165 минг - Аданада 165 минг, 128 минг - Килисда, 123 минг - Бурсада, 117 минг - Измирда ва 95 минг киши – Қаҳрамонмарашдан бошпана топди.

Туркия суриялик қочқинларни одам савдоси билан шуғулланувчилардан қутқариш бўйича ҳам чоралар кўрмоқда. «Одамфурушлар» қурбонларини жойлаштириш учун 28 та бошпана ажратилди, ҳамда 15 сентябрь ҳолати бўйича уларда 242 нафар инсон бўлган.

Бундан ташқари, кўплаб чет элликлар Туркияда яшаш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Маълумот учун, 2016 йилда Туркияда 2,8 миллион суриялик қочқин рўйхатга олинган.