Малайзиянинг Малакка шаҳридаги «Ханг Жебат» стадионида 2018 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг тўртинчи босқичи доирасида Сурия ва Австралия терма жамоалари биринчи учрашувни ўтказишди. Бу учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Биринчи бўлим охирида Робби Круз австралияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, иккинчи бўлим охирида Умар ас-Сума пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

Жавоб учрашуви Сиднейда 10 октябрь куни бўлиб ўтади.

Сурия ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги баҳслар ғолиби ноябрь ойида  КОНКАКАФнинг тўртинчи вакилига қарши ўйнаши мумкин бўлади.

ЖЧ-2018 Саралаши, Осиё минтақаси
Сурия - Австралия 1:1

Голлар: 0:1 – Круз – 40, 1:1 – Aс-Сума – 85 (пен)