Ўзбекистон Республикаси президенти 29 сентябрь куни “Соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини ривожлантириш мақсадида давлат активларини реализация қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг тадбиркорлик субъектларига самарасиз фаолият олиб бораётган давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини хусусийлаштириш тартибида реализация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. 

Хусусийлаштириш тартибида давлат активлари савдоларда сотиладиган давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхати тасдиқланди. 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатдаги давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини тадбиркорлик субъектларига сотиш учун савдоларга қўйиш, баҳолаш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш, давлат тиббиёт ташкилотларининг давлат активларини сотиш шартлари устидан уларда ишчи ўринларни сақлаб қолиш билан назоратни таъминлаш вазифаси юкланди.

Давлат активлари хусусийлаштириш тартибида савдоларга қўйиладиган давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатидан ҳаммаси бўлиб 48 та муассаса ўрин олган.  

Ҳужжат 5.10.2017 йилда кучга кирди