Американинг Флорида штатида 1983 йили икки кишининг умрига зомин бўлган киши қатл этилди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Маълум қилинишича, судланган Майкл Лэмбриксни дори ёрдамида қатл қилишган. Унинг ўзи айбига иқрор бўлмаган.

Фото: AP

Агентликка кўра, Лэмбрикс АҚШ Олий судига унга нисбатан қатл қилишнинг ноконституциявий усулини қўллашмоқчи экани ҳақида апелляция киритган. Бироқ Олий суд унинг мурожаатини рад этган.