Саудия Арабистони Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яманда 700 га яқин бола ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги маълумотларини рад этди. Бу ҳақда журналистларга Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий вакили Абдуллоҳ ал Муаллимий баёнот берди. 

Унинг сўзларига кўра, БМТ маълумотлари "хато" ва "алдайди". Дипломатнинг қайд этишича, араб коалицияси халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида ўз мажбуриятларига қатъий риоя қилади ва Ямандаги жанговар ҳаракатларини имкон қадар эҳтиёткорлик билан олиб боради.