Мьянма ва Бангладеш чегарасида юз минг роҳингя мусулмонлари тўпланиб қолди. Бу ҳақда  Халқаро миграция ташкилоти (IOM) вакили Жоэл Миллман Женевадаги матбуот анжуманида маълум қилган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзмоқда. 
 
Унинг сўзларига кўра, 100 мингга яқин роҳингя мусулмонлари Мьянманинг Аракан вилояти  Бутхидаунг шаҳрида тўпланган. Улар Бангладешнинг Кокс-Бозорига ўтиш учун рухсатни кутмоқда. 

Миллатчи буддалар зулмидан Бангладешга қочган мусулмон роҳингялар сони, IOM вакилининг айтишича, 515 мингга етган.

IOM вакилининг кузатувларга асослаган ҳолда айтишича, кунига 2 мингга яқин қочқин Мьянма-Бангладеш чегарасини кесиб ўтади. 

«Халқаро миграция бўйича ташкилоти жаҳон ҳамжамиятидан Аракан қочқинларига кўмак бериш мақсадида 120 млн доллар маблағ сўраган. Бу маблағлар 450 минг қочқинни ярим йил мобайнида барча зарурий нарсалар билан таъминлашга етади», - деган Миллман.