БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига ташриф буюрди. Вилоят миллий маданий маркази ҳамда диний конфессиялар фаолияти билан яқиндан танишишдан бошланди.  

Аҳмад Шаҳид миллий маданий марказларидаги шароитлар билан танишар экан, турли миллат вакиллари иштирокида ўзаро суҳбатлар ўтказилди.

Мулоқотлар муқаддас динимиз, миллий-диний урф-одатларимизни асраб-авайлаш мавзуларида бўлди. Албатта, юртимизда бу борадаги амал оширилган ва ҳозирда ҳам давом этаётган ишлар дунё ҳамжамиятининг эътиборидадир. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, ободлик муҳити, халқимиз фаровонлиги асоси ҳам миллатлараро тенглик кафолатланганидан.  

Ташриф давомида делегация аъзолари иштирокида миллий маданий марказлар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик  меъёрларининг амалиётига эътибор янада кучайтирилгани эътироф этилди.  

Шу куни  БМТ вакилларидан иборат делегация   Бухоро вилоятига жўнаб кетишди.

Аҳрор Зиё, Фарғона