Европада ҳавода радиофаоллик миқдори ошгани кузатилмоқда. Аниқ манба номаълум, мавжуд бўлган маълумотларга кўра, у Шарқий Европада жойлашган. Бу ҳақда Popular Mechanics хабар бермоқда.

29 сентябрдан бошлаб Германия, Италия, Австрия, Швейцария ва Франция каби Ғарбий ҳамда Марказий Европа мамлакатларида рутений-106 изотопи даражасининг ортиши кузатилмоқда.

Радиациядан ҳимоя қилиш бўйича федерал идорасининг (ГФР) таъкидлашича, радиация даражасининг ошиши инсон саломатлигига хавф солаётгани йўқ.

Рутений-106 нур терапияси, хусусан, кўз шишларини даволашда ишлатилади, изотоп эса сунъий йўлдошлар ёқилғисида ҳам қўлланилади.