Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти туманларидан бирининг халқ таълими бўлими услубчиси мактаб ўқитувчиларидан мунтазам равишда пул олиб келгани билан боғлиқ фирибгарлик схемасини фош этди.

Ўзбекистон туманидаги ўрта мактаб ўқитувчиси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиб, маҳаллий туман халқ таълими бўлими услубчиси Х.Мўминова ундан 2-, 3- ва 4-синфлар учун йиллик ўқув режасини тақдим этиш эвазига 90 минг сўм талаб қилганини таъкидлаб ўтган.

"Ушбу аризага асосан, дастлабки тергов тадбирларини олиб борган тезкор гуруҳ ташкил қилинди. Натижада Мўминова тумандаги ўрта мактаблар ўқитувчиларининг йиллик ўқув режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун ўз хизмат ваколатларини мунтазам равишда суистеъмол қилгани ҳамда турли баҳоналар билан камчиликларни иддао этган ҳолда, қайта кўриб чиқиш учун қайтариб берган", - деди Миллий хавфсизлик хизмати вакили.

Бунинг эвазига Мўминова пул мукофоти учун намунали режа сифатида ўзи тайёрлаган режани тақдим этган. Текширув давомида аниқланишича, у шу тариқа тумандаги ўрта мактабларнинг 20 нафар ўқитувчисидан 2,6 млн. сўм олган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, услубчи Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 23 мартдаги “Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлашни ташкил этишда шаҳар ва туман бўлинмалари ходимлари масъулияти” қарорига мувофиқ пуллик хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Бундан ташқари, услубчининг иш кабинетида 3,7 минг АҚШ доллари ва 9,3 миллион сўм, шунингдек, пул берган ўқитувчиларнинг исм-шарифлари ёзилган дафтар топилди. Улар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти томонидан Мўминовага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан иш қўзғатилди.