Фарғонада фуқароларга яна қулайлик туғдириш, уларнинг фикр ва таклифларини инобатга олиш мақсадида суд биноларида “Фикр-мулоҳазалар қутиси” ташкил этилди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди ҳамда Марғилон шаҳар Маъмурий судлари биноларида ўрнатилган фикр мулоҳазлар қутиси Ўзбекистон Республикаси судялар олий Кенгаши, жиноят ҳамда маъмурий ишлар бўйича Марғилон шаҳар суди мутасаддилари, Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳрланди. Эндиликда фуқаролар ўз таклиф ва мулоҳазаларини айнан шу қутиларга жойлашлари ва суд ҳуқуқ тизимга ўз фикрларини баён этишлари мумкин.

Эндиликда мазкур қутилар ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ва Судьялар олий Кенгаши вакиллари иштирокида очилади ҳамда фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ҳар томонлама ўрганилади.

Бу ҳам бўлса юртимизда инсон омилига бўлган эътибор юксак савияда эканлигидан далолатдир. Зеро, Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт.

Аҳрор Зиё,

Фарғона