6 октябрда Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-17 ҳарбий вертолёти қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Ҳалокат эрталаб Таванг шаҳри (Аруначал-Прадеш штати) атрофида юз берган, деб ёзмоқда Hindustan Times. Вертолётда ҳарбий-ҳаво кучлари ва қуруқликдаги қўшинларнинг ҳарбийлари бўлган. Вертолёт мамлакатнинг шимоли-шарқида Хитой билан чегарадаги ҳудудни назорат қилган.

Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Ми-17 V5 Россияда ишлаб чиқарилган ҳарбий-транспорт вертолёти ҳисобланади.