"Формула-1" бўйича 7 карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер комада, деб ёзмоқда auto-bild.ro немис автопойгачининг оила аъзоларига таянган ҳолда. 

2013 йил декабрь ойида Шумахер Франциянинг Мэрибел тоғли дам олиш масканида йиқилиб тушганида жиддий жароҳат олган эди. У бош миянинг икки ярим шарларнинг кўп сонли жароҳати ва қон қуйилиши билан боғлиқ бош мия жароҳатини олди. 2014 йил ёзида Шумахер комадан чиққани хабар қилинди. Ўша йилнинг сентябрь ойида пойгачи шифохонадан жавоб берилгани ва ўзининг Швейцариядаги вилласида тикланаётгани айтилганди. Аммо, унинг ҳолатига доир турли бир-бирига зид хабарлар пайдо бўлиб туради. 

"Афсуски, у комада. Сўнгги кучи билан ҳаёт учун курашмоқда. Аммо, биз унинг имкониятлари кўп, деб ўйламаяпмиз", - дея оила аъзосининг сўзларини келтирган нашр. 

ОАВ маълумотига кўра, айни вақтда Шумахер вазни 45 кгга яқин. Унинг бўйи ҳам кичрайган.