Хитойлик бир гуруҳ тадқиқотчилар сунъий идрокнинг турли тизимларини таҳлил қилиб, Siri сервиси улар ичида энг “аҳмоғи”, деган хулосага келишди. Бу ҳақда Business Insider ёзмоқда.

Олимлар сунъий идрок тизимларини таққослашди, ҳамда Google сервисида IQ 43,7 балл даражасида эканини аниқлашди. Кейинги ўринлардан Baidu (33), Microsoft's Bing (32) ва, ниҳоят, Siri (24) жой олган. Таъкидланишича, Google бу тизимлар орасида етакчилик қилаётганига қарамай, сервис инсонлар идрокига яқинлашиш учун ҳали жуда узоқ масофани босиб ўтиши керак. Таққослаш учун – 6 ёшли оддий қизчада IQ 55,5 баллга тенг.

Siri – шахсий ёрдамчи бўлиб, унинг дастурий мижози iOS, watchOS ва Apple’дан macOS таркибига киради. Корпорация iPhone 4s’да дастурни илк бор 2011 йилда қўллаган.