Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2 октябрь куни “Мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни чиқарди.

Ҳужжат билан мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқланди ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин амалга киритилади.

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусияти йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинди.

“Ўзстандарт” агентлиги ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент белгиланган тартибда амалга киритилган кундан бошлаб мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга қўйиладиган мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш чораларини кўради.