2017 йилнинг 29 июль куни муқаддам судланган М.О.Т. ўзганинг мулкини алдов ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида фуқаро А.М.М.нинг ишончига кириб, уни Корея Республикасига ишлашга юборишни ваъда қилиб, 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва М.О.Т.ни ушлаш чоралари кўрилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида М.О.Т. аниқланган ва ушланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.