Жорий йилнинг 7-9 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ”да “Made in Uzbekistan” Ўзбекистон иқтисодиётининг ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир “Ўзэкспомарказ” МКК томонидан тегишли вазирликлар ва қўмиталар қўллаб-қувватлови билан ташкил этилмоқда.

Кўргазмани ўтказишдан мақсад – миллий маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, сифатли ҳамда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва ошириш кабилардир. 

Кўргазма бўлимларга ажратилган бўлиб, улар орасида автомобиль саноати, енгил саноат, энергетика, электротехника, қурилиш, кимё, тоғ-металлургия, чарм, фармацевтика, озиқ-овқат, молиявий муассасалар, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, халқ истеъмоли товарлари, мебель саноати, таълим ва бошқалар бор.

Батафсил маълумот учун телефон рақамлари: + (99871) 238-56-11/19/10/00.
Сайт: www.uzexpocentre.uz