Туркия бош вазири Бинали Йилдирим 25 сентябрда Курдистонда бўлиб ўтган мустақиллик референдуми муносабати билан Ироққа бориш истагини билдирди. 

"Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободийдан шундай таклиф келди. Ҳозир биз ҳамкасблар билан кун тартиби ва эҳтимолий ташриф санасини муҳокама қилаяпмиз. Бу керакли ташриф, шу сабабли жиддий тайёрланиш керак. Ҳозир минтақада кескинлик, Шимолий Ироқда ноқонуний референдум бўлиб ўтди, уни муҳокама қилиш керак", — деган Йилдирим Анқарада журналистларга. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда
 
Унинг қўшимча қилишича, Анқара Шимолий Ироқ билан авиақатновларни тўхтатгани баробарида санкциялар киритишни ҳам режалаштирмоқда.