Туркманистон республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов ҳукумат таркиби ва қатор ташкилотларга янги лавозим тайинловларини кўзда тутувчи қатор фармонларни имзолади. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда

Унга кўра, Муродов Гўчмурод Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Ботир Бозоров Туркманистон молия ва иқтисодиёт вазири этиб тайинланган. 

Бундан ташқари, қатор туманлар раҳбарлари вазифаларидан озод қилинган.