Украина ҳукумати АҚШга ўзи олишни хоҳлаган қурол-яроғлар рўйхатини топширди. Бу ҳақда "Украинская правда" интернет-нарши мамлакат Бош штаби бошлиғи Виктор Муженкога асосан хабар бермоқда.

Киев Вашингтондан ҳаво разведкаси воситалари, танкларга қарши тизимлар ва радиоэлектрон кураш тизимларини сўраган.

Бу борада музокаралар бўлиб ўтди, энди Вашингтоннинг сиёсий қарорини кутиш лозим, дея қўшимча қилиб ўтди бош штаб бошлиғи.

Муженконинг қайд этишича, баъзи тахминларга кўра, Винница яқинидаги ҳарбий омборларда яқинда рўй берган портлашлар АҚШдан қурол етказиб беришга халақит қилишга қаратилганди.

Украина президенти Пётр Порошенко сентябрь ойида Америка сенати Киевга хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қўллаб-қувватлов учун 500 млн. доллар ажратгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси Киевга “мудофаа хусусиятига эга қурол-яроғлар” етказиб беришни кўзда тутади.