Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегаранинг 217 километри бўйича келишиб олишига умид билдирди.

Алмазбек Атамбоевнинг эслатишича, мамлакатлар чегаранинг 85 фоизини мувофиқлаштириб олишди. У 1 декабрга қадар қолган 217 километр бўйича ҳам ҳужжатлар имзоланишига умид билдирди. Атамбоевнинг қўшимча қилишича, томонлар чегаранинг 217 километридан 40 километри бўйича келишиб олишган.

Қирғизистон раҳбари шундай деган: «Ўйлашимча, ноябрда биз охирига етказилмаган ишларни якунлашга улгурамиз». Унинг айтишича, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон чегарада яна бир нечта назорат-ўтказиш пунктини очишга келишиб олди.