“Ўзбекистон почтаси” компанияси 5 октябрдан бошлаб Ўзбекистондан юбориладиган бир дона посилка жўнатмасининг оғирлигини 30 кг.гача оширди.

Маълумки, шу кунга қадар бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 20 кг.гача қабул қилинган ва жўнатиб келинган эди. Энди мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 30 кг.гача оширилди. Мижозлар жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб 30 кг.гача бўлган халқаро посилкаларни юбориш имкониятига эга бўлишди.

25-30 килограммли посилка учун оғирлик йиғими ер усти транспортида 165-443 минг сўмни ва ҳаво транспорти орқали қайси мамлакатга юборилишига қараб 187-543 минг сўмни ташкил этади.